22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,1 °C

Спорт
14 Янв  2019 1372

Ўзбекистон Туркманистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Осиё Кубоги 2-тур доирасида Туркманистонга қарши майдонга тушди. Тан олиш керак, туркманистонликларнинг Японияга қарши ўйинини кўриб, кўпчилигимиз, бу ўйин футболчиларимиз учун анча қийин кечади, деган ўй билан юргандик. 

Аммо терма жамоамиз аъзолари ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ бу ўйлар бекорга эканлигини исботлаб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда нақд тўртта гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб Жавоҳир Сидиқов ўйиннинг 17-дақиқасида гол киритиб, ҳисобни очди. Шундан сўнг футболчиларимизнинг иштиёқи ортди ва 23-дақиқада Элдор Шомуродов, 40-дақиқада Жалолиддин Машарипов, 42-дақиқада яна Э.Шомуродовлар рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам термажамоамиз вакиллари анча яхши ҳаракат қилишди, аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Мана шу 4:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олишди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Ўзбекистон – Туркманистон ўйинига қадар яна иккита учрашув ўтказилди. Қатар КХДР дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритган бўлса, Япония Уммонни 1:0 ҳисобида таслим этди.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech