19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Халқаро муносабатлар
13 Июн  2019 950
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

ШҲТнинг Бишкек саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари турли даражадаги икки томонлама мулоқотлар фаоллашгани, товар айирбошлаш ҳажми ортаётгани, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик ва гуманитар алмашинувлар кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ҳамда ушбу мамлакатни Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка жалб этишга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришнинг амалий масалалари кўриб чиқилди.

Президент Ашраф Ғани Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech