26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Ҳукумат
16 Апр  2019 847

Ўзбекистонда Қозоғистон йили қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 15 апрель куни Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими бўлди.

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев очиб, қардош қозоғистонликларни юртимизга ташрифи билан қутлади.

– Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг очилиши стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайиб бораётганидан далолат беради. Ушбу муҳим воқеа халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстлик, маданий ва маънавий яқинлик рамзидир, – деди Шавкат Мирзиёев.

 
Ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бир-бирига таянч бўлиб, қийинчиликларни енгиб ўтгани, бугунги кунда халқларимизнинг умумий келажагини ҳам биргаликда бунёд этаётгани таъкидланди.

– Бугунги кун Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларида янги, тарихий кун сифатида халқларимиз ўртасидаги қардошлик алоқаларини ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади, деб ишонаман, – деди давлатимиз раҳбари.

Маълумки, 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган эди. Ушбу сана доирасида маданият, санъат, адабиёт, илм-фан, туризм ва бошқа соҳаларда 100 дан зиёд тадбирлар ўтказилди. Театр ва фольклор жамоалари, эстрада хонандаларининг ижодий сафарлари уюштирилди. Олмаота шаҳрида ўзбек адабиёти кунлари, Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Туркистон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 мартдаги қарорига мувофиқ қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини ўрганиш ташкил этилди. Қозоғистонда буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги кенг нишонланди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонда қозоқ тили ва маданиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди. Қозоғистон йили доирасида ўтказиладиган тадбирлар қардош халқларимиз маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашини қайд этди. 

Мамлакатимизда Қозоғистон йилига катта тайёргарлик кўрилди. Унинг доирасидаги тадбирлар санъат, фан, таълим ва тадбиркорлик соҳалари вакилларига ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун янги уфқлар очади. Маданиятларимиз бир-бирини бойитишига, халқларимиз янада яқин бўлишига хизмат қилади.

Очилиш маросими катта концерт дастури билан давом этди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech