20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Кейинги авлод
8 Авг  2019 451

Ўзбекистонлик ўқувчилар Жанубий Кореяда ўтказилган танловда ғолиб бўлишди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Youth techno art - 2019” халқаро болалар техник ижодкорлик фестиваль-танлови ғолиблари ҳамда “Баркамол авлод”болалар марказлари тўгарак аъзолари таркибидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда робототехника йўналишида бўлиб ўтган “International Young Robot Compenitions (IYRC)-2019 ” халқаро танловида иштирок этди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Жуда қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилган танловда Ўзбекистон терма жамоаси иккита номинация бўйича ғолибликни қўлга киритди. Жумладан, “Саҳродаги жаннат“ лойиҳасида 2-ўрин, “Келажак шаҳар” лойиҳасида 3-ўринга сазовор бўлишди. Шу билан бирга, 2020 йилда Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган робототехника йўналишидаги халқаро мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланма (сертификат)ни қўлга киритишди.

Аҳамиятли жиҳати, халқаро танлов доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчиларининг ҳар бири “International Young Robot Compenitions (IYRC)-2019” халқаро танлови логотипи акс эттирилган медаль ва кубок билан тақдирланди.

Шунингдек,терма жамоа аъзолари “Зўр ғоя ва конструктор инженерлик ишлари” номинацияси бўйича Гран-прини қўлга киритди.
Танлов сўнгида иштирокчилар учун Жанубий Корея давлатининг диққатга сазовор, тарихий қадамжоларига, жумладан, Тэджон, Сеул ва бошқа тарихий шаҳарларига саёҳат уюштирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech