20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Туризм
25 Окт  2019 606

Япониядаги кўргазмада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

Япониянинг Осака шаҳрида “Tourism EXPO Japan 2019” кўргазмасига старт берилди. Ўнда Ўзбекистоннинг миллий стенди намойиш этилмоқда, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон стендида вакилларимиз “Tourism EXPO Japan 2019” меҳмонларига мамлакатимиз ҳудудларининг сайёҳлик салоҳияти ва республикада туризмнинг ривожланаётган турлари ҳақида батафсил маълумот беришмоқда. Бундан ташқари, кўргазма меҳмонлари тарқатма материаллар, жумладан журналлар, буклетлар, қўлланмалар ва мамлакатнинг сайёҳлик харитаси орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари билан таништирилмоқда.

Маълумот учун: “Tourism EXPO Japan” йилнинг туризм соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бири бўлиб, унда дунёнинг 130 мамлакатидан 200 мингдан ортиқ тур-бизнес вакиллари ва ҳаваскорлар қатнашмоқда. Тадбир дунёнинг кўплаб сайёҳлик ташкилотларини ўз ичига қамраб олади ҳамда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш омилларини ўрганиш, тажрибалар алмашиниш майдонига айланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech