10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9 °C

Транспорт
2 Авг  2019 2149

Темир йўл чипталари энди онлайн-режимда қайтарилиши мумкин

 “Ўзбекистон темир йўллари АЖ расмий веб-сайтига жойлаштирилган темир йўл чипталарини сотиш бўйича электрон ресурснинг янги версияси тест режимида ишлай бошлади, дея хабар беради жамият матбуот хизмати.

Янги версияни ишлаб чиқишда олдингисининг ишлаш натижалари бўйича аниқланган камчиликлар, шунингдек, илғор амалиёт ва технологиялар қўлланилди. Бундан ташқари, иккита янгилик, яъни энди электрон чипталарни қайтариш онлайн-режимда амалга ошириш мумкин.

Шунингдек, йўловчилар учун яна бир қулайлик – агар илгари электрон чипта асосида қатъий ҳисобот бланкида саёҳат ҳужжатини расмийлаштириш учун кассага бориш керак бўлса, бундан буён бу ҳаракатларда ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Яъни, энди поездга электрон рўйхатдан ўтиш имконияти пайдо бўлди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech