07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Маданият
17 Июн  2019 1564

Жерар Депарде Нукусдаги Савитский номли музейга ташриф буюради

Франциянинг B-Tweenпродюсерлик компанияси вакиллари 14 июнь куни машҳур кино юлдузи Жерар Депарде иштирокида Ўзбекистоннинг тарихий ва меъморий мероси, маданий ва гастрономик анъаналари ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш ишларини ташкил қилиш учун мамлакатимизга ташриф буюришди, деб хабар қилади Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Ўзбекистон ҳақидаги фильмга оид лойиҳа республикамизнинг Франциядаги элчихонаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Франциянинг “B-Tween” компанияси кўп йиллар мобайнида кино ва аудиовизуал ишлаб чиқариш, мамлакат ва унинг ташқарисида фильмлар тасвирга олиш билан шуғулланади. Компания бир неча йил давомида маданий мавзуга оид телелойиҳаларни амалга ошириб келади ва Франция Аудиовизуал холдинг таркибига киради. Компания Европанинг етакчи “France Télévisions”, “ARTE”, “EuropaCorp” телекомпаниялари билан фаол ҳамкорлик қилади.

Киносаёҳат доирасида компаниянинг ижодий гуруҳи Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларда бўлиб, меъморий ва тарихий ёдгорликлар ҳамда сёмкалар учун қизиқарли локатсияларни ўрганди, маҳаллий ҳунармандларнинг ишлари билан танишди ва миллий таомларимиздан баҳраманд бўлишди.

Картинанинг “Саҳродаги Лувр” билан боғлиқ қизиқарли сюжетларидан бири франциялик киноактернинг Нукусдаги Савитский номли музейга ташрифи бўлиши кутилмоқда.

Ҳужжатли филмда ўзбекона меҳмондорчилик сирлари намойиш этилади.

Франциялик мутахассисларнинг фикрича, “Ипак йўли” филми Ўзбекистонни кўп асрлик тарих ва бой анъаналарга эга қизиқарли туристик йўналиш сифатида намойиш этиб, мамлакатнинг ёрқин ташриф қоғозига айланади.

52 дақиқалик фильм транслятсияси Франция телеканалларидаги энг яхши эфир вақтларида узатилиши режалаштирилган. Фильмнинг асосий эпизодларини тасвирга олиш 2019 йилнинг сентябрь ойига мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech