22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,1 °C

Мамлакатимизда
2 Мая  2019 1118

Президент ваъда қилган кутубхона ишга тушди

Ургут туманида янги ахборот ресурс маркази мажмуаси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 мартда Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Ургут туманида замонавий кутубхона ташкил этиш масаласи таклифи берилганди. Ушбу ташаббус юртбошимиз томонидан қўллаб-қувватланди ва кутубхона қурилиши дастурга киритилиб, қисқа муддатда ишга тушди, деб хабар тарқатди Zarnews.

Ургут истироҳат боғида бунёд этилган кутубхонада 20 га яқин мутолаа заллари ва 4 та муҳокама ва компьютер хоналари ўрин олган. Кутубхона айни пайтда 2000 дан ортиқ бадиий, ижтимоий-сиёсий ва турли хил эртак китоблардан иборат адабиётлар билан таъминланган. Шунингдек, маърифат масканида 50 та замонавий компьютер, тезкор WI-FI тармоғи йўлга қўйилган бўлиб, 2000 та адабиётларнинг электрон нусхаси шакллантирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech