30 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,7 °C

Рақамлаштириш
12 Мар  2020 1772

ЖССТ Миллий палатага ишонч билдирмоқда

Жорий йил 4 мартида Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасида ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс билан учрашув бўлиб ўтди.

Л.Куппенс таъкидлаганидек, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси саъй-ҳаракатлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда Миллий Палата билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган, ва бу ўз ўрнида, ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйишни талаб этади. 

Л.Куппенс сўзларига кўра, ЖССТ мутахассислари томонидан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими аҳволини таҳлил қилиш бўйича маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда 2017 йилдан буён ишлар олиб борилмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, соғлиқни сақлаш соҳасидаги саъй-ҳаракатларнинг катта қисмини юқумли касалликлар банд қилмоқда, ҳозирги вақтда Марказий Осиё минтақасида туберкулёз ва ОИВ инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилмоқда. Шу билан бирга, статистика маълумотларига кўра, ўлим ҳолатларининг 80 фоизи юқумли бўлмаган касалликлардир. Буларнинг барчаси соғлиқни сақлаш тизимини кучайтиришни талаб қилади. Шунинг учун ЖССТ саъй-ҳаракатлари айнан шу соҳадаги тизим яратилишида ва уни ушлаб турувчи мутахассислар салоҳиятини оширишда ёрдам беришга қаратилган.

ЖССТнинг ушбу йўналишда қўллайдиган халқаро тажрибаси соғлиқни сақлаш тизимининг яратилиши ва ишлаши учун зарур бўлган 6та асосий қисмнинг муҳимлигини кўрсатмоқда. Улар орасидан қуйидагилар ўрин олган:

стратегик раҳбарлик ва менежмент;

сифатли хизмат кўрсатиш;

ахборот тизими ва рақамлаштириш;

дори-дармонлар ва даволаш технологиялари, диагностик лабораториялар қулайлиги;

соғлиқни сақлаш учун инсон ресурслари ва молиялаштириш.

ЖССТ бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган молиялаштириш тизимидаги ўзгаришлар масалалари билан, шунингдек мажбурий тиббий суғуртанинг жорий этилиши бўйича пилот лойиҳасини амалга татбиқ этиш масалалари билан шуғулланувчи идоралараро гуруҳда Миллий палатанинг фаол иштироки аҳамиятини қайд этди.

Суҳбат давомида томонлар соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш учун рақамлаштириш муҳимлигини бир неча бор таъкидладилар.

Шунингдек, мажбурий тиббий суғуртанинг жорий этилиши кафолатланган тиббий ёрдамнинг ягона пакетини ишлаб чиқишни англатади, унда ҳамма нарса, шу жумладан умумий амалиёт шифокори, ҳамширанинг хизматлари, зарурий мезонлар ва бошқалар ҳисобга олиниши керак. Бу, ўз навбатида, Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасига киритилган клиник протоколларни янгилаш билан боғлиқ.

Музокаралар натижасида томонлар доимий равишда ҳамкорлик қилиш, маълумот алмашиш ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошқариладиган ва илгари сурилаётган лойиҳаларга Миллий палатанинг экспертларини жалб қилиш тўғрисида келишиб олдилар, деб хабар беради   Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech