10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Туризм
10 Мар  2020 1896

«Зиёрат туризми ҳафталиги» тадбирлари кечиктирилди

Туризм соҳаси бўйича ўтказиладиган тадбир кечиктирилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган «Зиёрат туризми ҳафталиги» дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди. Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди.

Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда. «Зиёрат туризми ҳафталиги» ўтказиладиган сана аниқ бўлган тақдирда,  бу ҳақидаги маълумот uzbektourism.uz сайтида тақдим этилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.   

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech