27 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Тошкент - Москва - Тошкент чартер қатнови

Ҳурматли йўловчилар! «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси бугун, 24-март куни Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновлари амалга оширилишини маълум қилади.

HY613 Тошкент - Москва (Внуково аэропорти) — маҳаллий вақт билан соат 13:05 да учади.

HY614 Москва (Внуково аеропорти) - Тошкент — маҳаллий вақт билан 16:45 да учади.

Ушбу қатновлар Россия томони билан келишилган ҳолда фавқулодда ташкил этилган.

Чартер қатновига аввало Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ходимлари томонидан тузилган рўйхатларга мувофиқ навбат бўйича турган йўловчилар чиқарилади, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech