22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,9 °C

Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг фикри ўрганилди

Пойтахтимизда ЮНИСЕФ томонидан ёшлар масалсига бағишланган тадбир ташкил этилди. Фонд ва ОАВ вакиллари қандай қилинса, ёшлар нафақат эшитади, балки уларни ҳам эшитишади, деган масалани муҳокама қилишди.

Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлганлар умумий аҳолининг 60 фоизини ташкил этади. БМТ Болалар фонди ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманнинг таъкидлашича, мазкур демографик дарча – бу ишлаётган аҳоли гуруҳлари пропорцияси, айниқса, сезиларли бўлган вақт оралиғидир. Йигирма йил ичида меҳнат бозорига йигит-қизларнинг катта оқими чиқади. Бунда кўп нарса истеъдод ва кўникмаларни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитларга, потенциални очишга боғлиқ.  Шундай қилиб, ёшларга инвестиция киритиш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз аксини топади. Бироқ ногиронлиги бўлганлар, тарбияси оғир ўсмирлар билан ишлаш, зўравонликка дуч келган ёки тасодиф туфайли қамоққа тушганларни ижтимоийлаштириш билан боғлиқ масалалар комплексини ҳал этиш зарур. Янги авлоднинг, шунингдек, кадрларнинг ҳам тўкис ҳаёти уларга таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, иш билан таъминланиш учун яратилган имкониятларга боғлиқ.

БМТ Болалар фондининг ёшлар сиёсати бўйича консультанти Инна Вольфсоннинг айтишига қараганда, бу тоифадагиларни жамият ва давлат ҳаётига жалб этишда оммавий ахборот воситалари муҳим аҳамият касб этади. Амалда эса ҳаммавақт ҳам уларнинг гапига қулоқ солаверишмайди. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сайёрамизнинг келажаги фарзандларимизнинг қандай инсон бўлиб етишишига боғлиқ, дея таъкидлаганди.

Тадбирда журналистлар эътиборига «U-Report» мобиль платформасини намойиш этишди. Лойиҳа менежери Жамила Нуржанованинг айтишича, у ўсиб келаётган авлоднинг фикрини билиш мақсадида яратилган. «Телеграм»даги бот орқали турли мавзуларда 17 та сўровнома ўтказилди. Ижтимоий сўровномада аноним тарзда ҳам иштирок этиш мумкин, аммо жинс ва ёш кўрсатилиши шарт. Якуний натижалардан келгусида вазирликлар ва маҳкамалар фойдаланиши ҳам мумкин. Масалан, яқинда «Ривожланиш стратегияси» маркази билан ҳамкорликда бу йилги ислоҳотлар борасидаги ёш фуқароларимизнинг фикри ўрганилиб, улардан яна истиқбол ҳақида қандай ўйлашлари сўралди. Келгусида уларни янада кенгроқ қамраб олиш учун лойиҳага мобиль операторларнинг ҳам жалб этилиши режалаштирилмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, улар бунга рози.

Юлианна Мороз.
Тимура Кайсаров сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech