01 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган (мулкчилик шаклидан қатъий назар) корхона ва ташкилотларга!

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 23 мартдаги 10-сон баёнига мувофиқ, Тошкент шаҳрига ҳар қандай транспорт воситасида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишини жорий йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тошкент вилоятида истиқомат қилиб, Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган фуқароларнинг корхона ва ташкилотларига келиши ва кетиши бўйича барча ишлар 2020 йил 24 мартдан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан шартнома асосида амалга оширилишини маълум қиламиз.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан тақдим этилаётган автобусларнинг ҳар бири махсус таниқлилик белгиси (эмблема), йўловчининг тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор билан жиҳозланади. Шунингдек, ҳар бир автобус ҳар куни дезинфекция қилиниши тўлиқ таъминланади.

Ҳар бир йўловчининг тана ҳарорати автобусга киришдан камида 5 метр масофада ўлчанади ва ҳарорати юқори бўлган йўловчи автобусга чиқарилмайди.

Барча масалалар бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга 712441863 ва 712335147 телефон рақамлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech