21 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,5 °C

Марказий банк Android фойдаланувчилари учун мобиль иловани ишга туширди

Ушбу мобиль илова расмий веб-сайт фойдаланувчиларига қўшимча қулайлик яратиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг барча ахборот ва интерактив хизматларини қулай форматда кўрсатади.

Мобиль илова орқали асосий пул кўрсаткичлари ҳақидаги янгиликлар ва маълумотлардан ташқари, курсни сана бўйича саралаш функцияси орқали осонгина топиш, шунингдек, энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар билан танишиб бориш ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

Иловада Ўзбекистоннинг географик харитасида жойлашуви кўрсатилган банк инфратузилмаси объектларининг интерактив харитаси мавжуд. Модуль юборилган локация (манзил) бўйича энг яқин жойлашган кредит ташкилотлари ва уларнинг филиалларини, валюта айирбошлаш шохобчалари, банкоматлар, шу жумладан, куну-тун режимида ишлайдиган кўп функцияли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш пунктларини топиш ва фойдаланувчи жойлашган жойдан танланган объектгача бўлган масофани аниқлаш функцияси мавжуд. Унда манзил, иш вақти, телефон рақамлар ва фотосуратлар келтирилган.

Илова орқали жисмоний ва юридик шахслар Марказий банкка ариза билан мурожаат йўллашлари, банкларда учраётган муаммоларни ҳал этиш учун ўз шикоятларини жойлаштиришлари мумкин. Ушбу бўлимнинг ўзида юборилган мурожаатлар қай ҳолатда эканлигини кузатиш имконияти мавжуд.

Мобиль иловада банк тизимининг ҳуқуқий асослари базаси жойлаштирилган. Базадан кенгайтирилган фильтр орқали керакли ҳужжатларни тез ва осон топиш, маълумотларни юклаб олиш ёки онлайн ўқиш мумкин.

Илованинг яна бир афзаллиги push-xabar хизматининг мавжудлигидир. Бу хизмат янги ахборот материаллари ва курсдаги ўзгаришлар тўғрисида автоматик равишда хабар бериб туради. Илова созламаларида ихтиёрий равишда барча хабарномаларни ўчириб қўйиш ёки фақат керакли маълумотлар хабарини ёқиш мумкин.

Бундан ташқари, мазкур мобиль илованинг Марказий банк веб-сайтидаги http://www.cbu.uz барча маълумотлар базасига оид қидирув???? модули мавжуд. Шундай қилиб, дастур сайтнинг тўлиқ контентини ва барча интерактив хизматларини ўз ичига олади.

Мобиль илова фойдаланувчларнинг барча эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда яратилган бўлиб, ўзбек (кирилл ва лотин), рус ва инглиз тилларида юритилади.

Мобиль иловани юклаб олиш

«iOS» операцион тизими базасидаги мобиль илова яқин кунларда эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech