23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15 °C

Маданият
28 Фев  2019 6453

Бахтиёр Сайфуллаев: «Ўзбекистон маданиятлар ва халқларни бирлаштирмоқда»

Инсониятнинг олий бойликларидан бири – маданиятдир. Барча даврларда санъат асарлари нафақат безак, балки келгуси авлодларга билим ва тажрибани етказиш, кимнидир ёки ниманидир абадийлаштириш усули ҳисобланган. Бугун уни ривожлантириш, меросимизни сақлаш ва муҳофаза қилиш, фестиваллар ташкил этиш, миллий ижодимизни жаҳон ареналарига олиб чиқиш ва бошқа кўпгина масалалар борасида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев билан суҳбатлашамиз.

- Агар ортга назар солсак, вазирлик сўнгги йилларда қандай муҳим лойиҳаларни амалга оширди?

- Фаолиятимиз асосини 2018 йилдаги Давлат дастури ташкил этади. Унда йил бўйи улар устида ишланган мақсад ва вазифалар белгилаб берилган.

Биринчидан, бунда аҳоли саводхонлигини ошириш ва ҳаётнинг барча жабҳаларида миллий тилимизнинг роли устувор ҳисобланади. Бу масала илгариям кун тартибида бўлган, бироқ бугун унга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу пунктни бажариш учун вазирлик томонидан Ҳаракатлар режаси тасдиқланган. Унга, масалан, иштирок этувчилар рўйхати давлат органлари, корхоналар, муассаса ва ташкилотларга юборилган «Оммавий диктант», деб номланган қизиқарли ва кенг кўламли ташаббус киритилди. Натижада 58 та вазирлик ва муассасадан 1200 дан зиёд ходим рўйхати шаклланди.

Олдинги режаларга мос тарзда ўтказилган тадбирлар жуда кўп. Барчани ва ҳар бир одамни қамраб олишга ҳаракат қилинди ва бундай тадбирларга аҳолининг турли қатлами вакиллари жалб этилди. Шундай тажрибага эга бўла туриб, ушбу йўналишдаги навбатдаги ҳаракатлар ҳақида гапириш мумкин.

Биринчидан, бизга умумдавлат аҳамиятига эга маданий ва археологик меросимизни муҳофаза қлиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар юклатилганди. Маълумки, бу жуда муҳим масала, унга жавоб эса Президентимизнинг 2018 йил 19 декабрдаги «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ва мазмунан ноёб ҳисобланган 2019-2021 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»да келтириб ўтилган.

Учинчи, ўта муҳим топшириқ эса хусусан, ногиронлиги бўлган кишилар учун ҳам, ахборот-кутубхона хизматлари тизимини такомиллаштириш бўлди. Билим олиш, мутолаа – ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ва уни ҳеч ким тортиб ололмайди. Аксинча, уларга бу борада кенг йўл очиб бериш керак, ва биз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги мос «Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорини ижро эта туриб, улар устида ишладик. Унга мувофиқ бундай инсонларнинг замонавий технологиялардан фойдаланиши учун қулай шароитлар яратилмоқда, кутубхона муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда.

Ҳамманинг ҳам кутубхонага бора олмаслиги тушунарли. Бундай инсонлар учун ижтимоий тармоқларда исталган компьютер ёки мобиль қурилма орқали кириш мумкин бўлган махсус нашрлар сони кўпайтирилмоқда. Яхши кўра олмайдиганларга қулайлик яратадиган аудиокитоблар сони ҳам ошиб боряпти.

Ҳар бир ҳужжат ортида улкан меҳнат ва катта ўзгаришлар ётади. Айрим натижаларни дарров олиб бўлмайди, албатта, бунинг учун қанчадир вақт керак, ҳеч бир ишнинг лаҳзалар ичида битиб қолмаслиги ҳам инобатга олинган. Аммо давлатимиз бир йил ичида эришган натижаларга қараб, келажакка умидли прогноз қилиш мумкин.

- Сўнгги пайтларда соҳада қанақа муаммоларга тўқнаш келдингиз, қайси масалалар ўз ечимини кутяпти ва уларни бартараф этиш борасида нималар қилинмоқда?

- Муаммолар чиндан ҳам кўп. Баъзилари бартараф этилганидан сўнг яна пайдо бўлади. Масалан, миллий маданий мерос объектлари яқинида рухсат этилмаган қурилиш ишларини амалга оширишни олайлик. Уларнинг ташаббускорлари, бундай ҳудудларнинг муҳимлиги ва баҳоси ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган, баъзан ҳатто, билмайдиган маҳаллий ҳокимият, тадбиркорлардир. Рухсатсиз ерга эгалик қилишади, қадимий обидаларга зарар етказишади, жазолашга келганда ўзларини жабрланган, деб ҳисоблашади.

Юқорида айтиб ўтилганидек, бугун мамлакатимизда бундай ёдгорликларни муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабздаги тарихий марказларнинг ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши айтиб ўтилган муаммоларнинг ечими бўлди дейиш ҳам мумкин.  Шунингдек, бундай объектларни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш учун Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқарамаси базасида Маданий мерос департаментини барпо этишга қарор қилинди. Департамент тезликда ҳал этишни талаб қиладиган вазифаларнинг ечимини таъминлайди.

Шунингдек, маданий марказлар билан боғлиқ қатор муаммоларга ҳам дуч келдик. Уларнинг кўпи обод қилинмаган, деярли ташландиқ аҳволда, мутлақо ишлашмаган, кўпинча маҳаллий аҳоли ўз уйлари яқинида шундай муассаса борлиги ҳақида билишмайди ҳам. Ечим эса, Президентимизнинг 2018 йил 28 ноябрдаги  «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида келтирилган. Унда замонавий медиа маконда миллий маданиятимиз муносиб ўрин эгалламагани, соҳага бугунги кун технологиялари жорий этилмагани уни кенг тадқиқ ва тарғиб этишга йўл бермаётгани келтирилади. Мавжудлари базасида замонавий маданий марказлар барпо этиш, 2019-2022 йилларга таъмирлашга ва янги ускуналарга, реконструкцияга муҳтож муассасалар рўйхатини тасдиқлаш назарда тутилган.

Ушбу ҳужжатда вазирлигимизнинг ҳар йили 21-27 март кунлари «Театр томошалари ҳафталиги»ни ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, театр рассомларининг кўргазмалари, театр либослари ва декорациялари намойишларини ташкил қилиш, томошабинлар билан ижодкорлар ўртасида мулоқотлар ўтказиш ҳамда аҳолининг шу кунлари давлат театрларига бепул кириши тўғрисидаги таклифлари ҳам тилга олинган. Биз шундай йўл билан фуқароларни маданий ҳордиқ олишга чақирамиз, бундай тадбирлар ҳафталигидан сўнг уларни маданий марказлар ҳам қувонтиришда давом этади.

Узоқ кутилган ва ўзгаришларни талаб эта бошлаган цирк борасидаги қарорни ҳам тилга олмай илож йўқ.  Вазирлар Маҳкамаси ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди. У сўнгги йилларда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Қарорда муассасанинг жамиятдаги ролини кучайтириш, артистлар доираси, цирк томошалари ва дастурларини кенгайтириш, унинг ходимларини рағбатлантиришни таъминлаш ҳам тилга олинади. Шунингдек, ҳужжатда ёш мутахассисларни тайёрлаш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш эътибордан четда қолмаган. Давлат хусусий-шериклик тамойилларини татбиқ этиш ҳисобига инвестицияларни жалб этиш белгиланган. Айни дамда вазирлик Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда цирк санъати даражасини ошириш бўйича мос таклифлар устида ишламоқда.

- Маданият соҳасида тез-тез катта-катта тадбирлар бўлиб ўтади. Яқинда иккита ана шундай фестивалнинг ўзказилиши тўғрисидаги қарор имзоланди. Бундай ташаббусларнинг мамлакатимизнинг анъанавий маданиятини ривожлантириш ва сақлаб қолишдаги ҳиссасини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Чиндан ҳам 2018 йилнинг 1 ноябрида Президентимизнинг икки йилда бир марта ўтказиладиган халқаро бахшичилик санъати ҳамда халқ амалий-санъати фестивалларини ўтказиш тўғрисидаги қарорлари эълон қилинди. Бу соҳа ходимлари учун узоқ кутилган ва қувончли воқеа бўлди. Негаки, улар миллий санъатимизни ривожлантириш ва кенг тарқалишида, бетакрор қадриятларимизни сақлаб қолиш, тарихини ўрганиш, шунингдек, истеъдодларни рағбатлантиришда жуда муҳим ҳисобланади. Бахшилар ижодига бағишланган фестиваль улар санъатининг дунёга тарқалишига, ўрганилиши қизиқ бўлган феноменга айланишига туртки беради. Тайёргарлик кетяпти, бутун дунёдан аризалар келиб тушмоқда. Иштирок этиш учун Россия, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Малайзия, Хитой, Австралия ва ҳатто, Мексикадан аризалар келиб тушди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон турли маданиятлар ва халқларни бирлаштирмоқда.

- Бу йилги режаларингиз қандай год?

- Юртимизда аҳоли маънавий-маърифий даражасини ошириш, маданият ва санъат муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида комплекс тадбирлар амалга оширилмоқда. Расмий ҳужжатлар бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳам режада қолади. Иш кўлами ниҳоятда кенг, мақсадлар аниқ, шу боис ягона айтадиганим, Маданият вазирлиги белгиланган мақсадлар сари йўлини давом эттиради.

Шунингдек, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиаллари ўз фаолиятларини такомиллаштиришда давом этади.

Эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Бугун халқаро майдонларда, халқимиз эҳтиёжларини унутмаган ҳолда, ўзимизни намоён этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Бизни олдинда кўплаб топшириқ ва ишлар кутмоқда, аммо янгидан-янги ташаббуслару яхши ўзгаришлар унданда кўп бўлади.

Сабина Алимова

суҳбатлашди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech