28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Агросектор
9 Апр  2020 4010

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига мурожаат

Азиз миришкор деҳқонлар ва томорқа ер эгалари!

Айни пайтда бутун жаҳонни коронавирус пандемияси қаттиқ хавотир ва ташвишга солиб турибди. Кейинги йилларда дунё ҳамжамияти билан чуқур интеграцияга киришиб, жадал суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистонимиз ҳам бу офатдан четда қолиши мумкин эмасди. Барчамизга маълумки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш, бутун дунё халқлари қаторида юртимиз аҳолисини ҳам ташвишга солаётган бу офатдан ўзимизни, оиламиз ва маҳалламизни сақлаш учун қатъий чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Ушбу масала юзасидан давлатимиз раҳбарининг кейинги йигирма кун мобайнида халқимизга уч марта мурожаат билан чиққанлари ҳам шундан далолат беради. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича шу йил 3 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳтарам Президентимиз эл-юртимизга яна бир марта мурожаат этди. Чин юракдан изҳор этилган ушбу самимий ва таъсирчан мурожаат барча халқимиз қатори фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларига ҳам жуда катта руҳий далда бўлди. 

Муҳтарам Президентимиз ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-матонатли бўлиш билан бирга, юксак тафаккур, қатъий интизом ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлади. Видеоселектор йиғилишида деҳқончилик юмушлари қизғин паллага кирган шу ғанимат кунларда фермер ва томорқачиларимизга ҳам тетик ва бардам бўлиб, тушкунликка тушмасдан, айниқса, керакли тиббий қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларини изчил давом эттириш бўйича зарур маслаҳат ва йўл-йўриқлар берилди. Зотан, карантиндан кейин ҳам ҳаёт давом этишини, албатта, ҳаммамиз яхши тушунамиз. 

Халқимизнинг бирламчи турмуш эҳтиёжларини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда аграр соҳанинг ғоят муҳимлиги кундек равшан. Юзага келган инқироз чуқурлашиб кетмаслиги учун ҳам бободеҳқонларимиз айни кунларда ҳар бир лаҳзани ғанимат билишлари жоиз.Сиз, азиз деҳқонлар етиштирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқимиз дастурхонига етказиб, бозорларимизда нарх-навонинг ўринсиз ошиб кетишининг олдини олишни таъминлаш энг асосий вазифамиз эканини унутмаслигимиз зарур. Бу борада миришкор деҳқонларимиз томонидан бугунги кунга қадар бажарилган ишлар таҳсинга сазовордир. Мавжуд ноқулайликларга қарамасдан маҳсулотларингизни халқимизга етказиб бериш учун аҳолияшаш пунктларида кўчма савдо дўконлари, кичик савдо ярмаркалари ташкил қилинмоқда.

Азиз юртдошлар, мамлакатимизга четдан кириб келган коронавирус пандемияси мисли кўрилмаган ташвишларни келтириб чиқараётган бир пайтда, томорқаларимизда етиштирилаётган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан халқимиз фаровонлигини, дастурхони тўкинлигини, бозорларимиздаги арзончиликни таъминлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Барчани бу муқаддас бурчимизни виждонан адо этишга чақирамиз! 

Юртимизнинг барча ҳудудида меҳнатидан барака топаётган тажрибали деҳқонлар кўп. Томорқа ҳар бир оиланинг бамисоли хазина манбаи. Айни вақтда мамлакатимизда сизлар — 4,5 миллиондан ортиқ деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаси 435 минг гектар унумдор экин майдонида меҳнат қилмоқдасиз. Серҳосил еримиз, даромад олишга томорқамиз бор экан, доимо ундан унумли фойдаланиш, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни муносиб ҳолатга келтириш учун ҳаракат қилайлик. Бундай амалий ибрат асосида улғайган фарзандларимиз ҳам яхши яшашга интилиб, ўз келажаги учун астойдил меҳнат қилади. Маълумки, деҳқончиликда баҳорнинг бир куни бир йилга татийди. Кўпни кўрган, омилкор деҳқонларимиз мана шундай ҳал қилувчи паллада қандай юмушларни бажариш зарурлигини жуда яхши билади. Табиат инжиқликлари билан курашларда тобланган тажрибали деҳқонларимиз вужудга келган вазиятни тўғри қабул қилган ҳолда, ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланадилар, деб ишонамиз. 

Давлатимиз раҳбари 3 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳунармандларга ва “Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб: “Мамлакатимизда 28 мингдан зиёд ҳунарманд фаолият кўрсатмоқда. Уларга ўтган йили 50 миллион доллар маблағ ажратилди, 12,5 мингта лойиҳа доирасида ҳунармандлар 75 мингдан ортиқ янги шогирдлар тайёрлади. Ушбу соҳа учун бу йил яна 50 миллион доллар маблағ йўналтирилмоқда. Яратилаётган бундай шароитлар ҳунармандлар учун катта имкониятдир. 

Ҳурматли ҳунармандлар!

Сизларнинг меҳнатингиз янги-янги ташаббусларингиз ҳозирги вақтда аҳоли бандлигини таъминлашга, албатта муносиб ҳисса қўшади”, деб таъкидладилар. Ҳозирги синовли даврда ерга экин экмаслик, томорқа майдонларини қаровсиз қолдириш она заминимизга нисбатан хиёнат, деб баҳоланади.

Ҳурматли томорқа ер эгалари, миришкор деҳқонлар!

Биринчидан, айни кунларда ўз ҳовлимиз,томорқаларимизни тартибга келтиришимиз жудамуҳим. Мевали дарахтларга, экинларга зиёнетказадиган турли зараркунандаларга қарши ишлов беришни ўз вақтида бажаринг;

иккинчидан, апрель ойининг қулай об-ҳавосидақисқа муддатларда бир қарич ҳам еримизни бўшқолдирмай, сабзавот, полиз ва дуккакли экинларуруғини қаданг;

учинчидан, ҳозирги мураккаб шароитдатоморқадан олинадиган ҳосилни икки марта кўпайтириш учун астойдил ишлайлик, тўқсонбости ва эртаги экинлардан бўшайдиган томорқа ерларигамай-июнь ойларида такрорий сабзавот, полиз, картошка ва бошқа озуқа экинларини экайлик. Ўз эҳтиёжимиздан ортган қисмини халқимиз дастурхонига ваэкспортга етказиб берайлик. Бу ишимиз билан озиқовқат хавфсизлигини таъминлашдек олижаноб ишгаўз ҳиссамизни қўшган бўламиз;

тўртинчидан, томорқа қўшимча даромад манбаиэканини доимо ёдда сақлаган ҳолда, ундан уч мартаҳосил олишга интилайлик, бунинг учун ҳар бир хонадонда ихчам иссиқхона қуриб, намунали томорқачива илғор деҳқонлар тажриба мактабини ўзлаштирайлик. Жойлардаги енгашларимиз сиздан ёрдаминиаямайди. Кенгашимиз ҳузуридаги жамғармадан имтиёзли кредитлар ҳам ажратиш кўзда тутилган. Унумдор еримиз ва серқуёш юртимизда ўзтоморқасига эга бўлган юртдошларимизнинг камбағал яшаши халқимизнинг меҳнатсеварлик ва ишбилармонлик фазилатига ярашмайди.

Ҳурматли маҳалладошлар ва ҳамқишлоқлар, “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойилига амал қилиб, маҳаллаларимизни муайян турдаги маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирсак, қилган меҳнатимиздан юқори даромад олишга замин яратилади. Чунки маҳалла миқёсида бир хил маҳсулотнинг етиштирилиши унинг йирик бозорларга чиқарилишида логистика нуқтаи назаридан қулайликлар яратишини эсдан чиқармаслигимиз керак. Шундай экан, маҳалла оқсоқоллари ва устоз деҳқонларнинг маслаҳатларига амал қилиб, бир ёқадан бош чиқариб, бу жараёнда фаол иштирок этайлик. Маҳаллада кам таъминланган оилаларнинг ўз томорқаларида деҳқончилик билан шуғулланиб, ўзларини тиклаб олишига баҳоли қудрат ёрдам берайлик. 

Қадрли миришкор деҳқонлар ва томорқа ерэгалари!

Мамлакатимизда “Илғор фермер”, “Меҳнаткашдеҳқон” ва Намунали томорқачи” каби кўкрак нишонларининг таъсис этилиши ҳам деҳқонларимизнинг меҳнатига берилаётган юксак эътиборнингёрқин далилидир. Бу — халқимизнинг дастурхонини обод, турмушини фаровон қилиш билан шуғулланаётган, яратувчанликка умрини, меҳринибағишлаган азамат деҳқонларимиз учун муносиб эътирофдир. Ҳар бир туманда ташкил этилган Томорқа хизмати” МЧЖлар ҳудуддаги томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, бу борада тупроқ-иқлим шароити ва сув билан таъминланганлик ҳолатидан келиб чиқиб, қайси турдаги экинларни экиш, парваришлаш, маҳсулотни йиғиб олиш ва уни сотиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатади. Шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун “Томорқа хизмати” МЧЖ, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартнома асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баробаридан 10 баробаригача бўлган миқдорда субсидиялар берилади.Қишлоқ жойларда захирадаги ер майдонларини фойдаланишга киритиб, кооперативлар ташкил қилинмоқда. Бу кооперативларнинг ҳар бир аъзосига аҳолининг жойлашувидан келиб чиқиб, 20-50 сотихгача экин майдони ва субсидиялар ажратилиб, улар керакли миқдордаги уруғлик ва ўғитлар билан таъминланмоқда. Энг муҳими, кооперативаъзолари томонидан етиштирилган маҳсулот ҳамбозор нархларида сотиб олинади. Бу тадбирларёрдамида, биринчи навбатда, қишлоқ ҳудудлардаишсизликнинг камайишига эришилади ва қолаверса, камбағалликни бартараф этиш йўлида муҳимқадам ташланди. Сурхондарё, Андижон, Наманган,Фарғона ҳамда бошқа вилоятларда ушбу ишларнингбошлангани фикримизнинг яққол далилидир.

Ҳурматли фермерлар!

Сизларни томорқангизда оилангиз эҳтиёжи учун маҳсулот етиштириш билан бирга, маҳаллангиздаги кам таъминланган оилаларга ўз томорқасида деҳқончилик қилишлари учун кўмак беришга чақирамиз. Бу борада кўрсатган моддий ва маънавий ғамхўрлигингиз, савобли ишларингиз уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади. Унутманг,маҳалладошларингизга кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик сизлар кузда оладиган мўл ҳосилнинг баракали бўлишини таъминлайди. Мана шундай эзгу ва олижаноб ишларда барчангизга муваффақият ва омад ёр бўлсин!

 

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 

Ўзбекистон фермер,деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech