20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Мамлакатимизда
15 Июн  2019 1528

Газета, киоск, ўқувчи: нима учун бугун улар кўпинча бир-бирини топа олмайди?

Бугун кўпчилик янгиликларни интернетдан ўқишни афзал кўради - бу қулайроқ ва тезкорроқ. Бироқ экспертларнинг фикрича, босма оммавий ахборот воситаларига нуқта қўйишга ҳали эрта: гарчи камайган бўлса-да, уларга талаб ҳали ҳам йўқолгани йўқ. Яна бир томони - улар ўқувчига қандай«етиб боряпти».

«Правда Востока» таҳририяти ўқувчилар нега киосклардан газета ва журналларни камроқ сотиб ола бошлаганини тушуниб олишга қарор қилди. Бу ҳақда «Матбуот тарқатувчи» АК директори ўринбосари Даврон Сафаров сўзлайди:

– Ҳозирда Тошкент шаҳрида 149 киоск фаолият кўрсатмоқда. Йил бошида улар 125 эди. Ўзгаришлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилгандан сўнг содир бўлди. Чунки пенсионерлар юз фоиз пенсия ола бошлашди, кўпчилиги киоскларга ишга кирди. Шундай қилиб, кадрлар муаммоси ҳал қилинади.

Агар газеталар учун талаб камайган бўлса, у ҳолда янги киосклар очишга эҳтиёж борми?

– Уларни сотиб олмай қўйишди, деб бўлмайди. Март ойида даврий нашрлар сотувидан тушган тушум 845 млн. сўмни, апрелда  916 млн. сўмни ташкил этди. Дарвоқе, агар кимдир соҳага ишга жойлашмоқчи бўлса, иккита вариант мавжуд: шартнома бўйича киоскачи бўлиб ёки хусусий тадбиркор сифатида ишлаш. Тадбиркор ҳар ой ижара ҳақи тўлайди, нархи эса ўша нуқтанинг жойлашган ўрнига боғлиқ. Газета ва журналлардан ташқари, киоскларда турли эсдалик ва қўл меҳнати маҳсулотлари сотувини амалга ошириш мумкин. Киоскачининг иш ҳақи - сотувнинг саккиз фоизини ташкил этади. Яъни, агар ойлик даромади ўн миллион (ўртача статистика) бўлса, сотувчининг даромади 800 минг сўмни ташкил этади.

– Қанақадир янгиликларни татбиқ этиш режалаштириляптими?

– Ҳа, ўтган йили биз киоскларни мультимедиа марказларига айлантириш, тўлов терминаллари, Wi-Fi, онлайн-дўконларда сотиб олинган товарларни етказиб бериш бўйича режалар билан ўртоқлашдик. Ташкилотнинг даромадларини ошириш учун хизматлар доирасини кенгайтиришга интиляпмиз. Ҳозирда Давлат туризм қўмитаси билан иш олиб боряпмиз. Ҳатто, сайёҳларга саёҳат йўриқномаларини, турли ахборот брошюралари ва хариталарини бепул тақдим этиш ниятидамиз.

Фаолиятни амалга оширишда қандайдир муаммоларга дуч келяпсизми?

– Афсуски, шаҳар ҳокимлиги босими остида киосклар учун энг қулай – метро бекатларига кириш-чиқиш жойлари билан хайрлашишга тўғри келди. Бироқ ҳаётда ҳеч нарса абадий эмас, ҳамма нарса эскиради, ўзгаради ва у ерда бошқа кўплаб савдо нуқталари - пирожкилар, турли майда-чуйдалар сотиладиган жойлар пайдо бўлди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 сентябрдаги «Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори«Матбуот тарқатувчи» АКга чакана савдо киоскалари тармоғини оқилона ва самарали жойлаштириш, ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни юклашни назарда тутади. Ва энди киосклар жойлашувининг янги схемасини яратмоқдамиз.

*  *  *

...Дарвоқе, ушбу интервьюга тайёргарлик кўраётиб, фуқароларимиз ўртасида қайси сабаб билан газеталар харид қилмай қўйгани борасидаги сўровнома ўтказдик. Кўпчилик, жумладан, марказ аҳолисининг ҳам жавоби: қаердан сотиб олиш керак? Бунун исталган киши Амир Темур хиёбонидан МУМгача бўлган катта участкада барча киосклардан фақат биттасигина қолганига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Унда ҳам босма маҳсулотлар жуда кам қўйилади. Уларни пойтахт марказидан шунчаки сиқиб чиқаришди, микрорайонларда ҳам киосклар етишмайди. Ёмғирда ёки жазирама иссиқда даврий нашр сотиб олгани ким ҳам тупканинг тагига борарди? Киоскачилар бу ҳолатларда сотувнинг пасайиб кетишини айтадилар.

Қўшимча киосклар, шу билан бирга, аҳоли бандлигини ҳам таъминлайди. Д.Сафаров ҳам компаниянинг киоскларни модернизация қилиш учун қўшимча маблағлар излаб топишга ҳаракат қилаётганини таъкидлайди.

Биз, босма маҳсулотнинг сифати, яъни газеталар қанчалик қизиқарли эканини ҳам муҳокама қилдик, албатта. Киоскачиларнинг бари бир овоздан, ёрқин иллюстрацияли ва кўзга ярқ этиб ташланадиган сарлавҳали материаллар пайдо бўлса, газета ва журналларнинг сотилиши жадаллашиб кетишини таъкидлашди.

Майзуга оид яна бир маълумот

Япониянинг энг машҳур «Ёмиури симбун» газетаси 14 миллион нусхадан ортиқ ададда чоп этилди. Бироқ кунчиқар юрт мамлакатида газета компанияларининг ўзи босма маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланади. Шундай қилиб, таҳририят ва ўқувчи ўртасида амалда ҳеч қандай воситачи бўлмайди.

Константин Башлаев.

«Правда Востока».

 

Мазкур мақола «Правда Востока» газетасининг 2019 йил 15 июндаги 120-сонида «Газета, киоск, читатель: почему они сегодня часто не находят друг друга?» номи билан эълон қилинган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech