17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Ижтимоий ҳаёт
19 Июл  2019 1346

Аҳоли умидини узмаяпти…

«Правда Востока» газетасида 2019 йил 10 апрель сонида турли мансабдор шахсларнинг бефарқлиги ва муаммоларга қизиқмаётгани билан боғлиқ юзага келган ноқулайликлар юзасидан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани аҳолисининг кўплаб инстанцияларга қилган мурожаатлари ҳақида сўз юритилган «Бизга паркни қайтаринг!» сарлавҳали мақола чоп этилганди.

Орадан уч ой ўтди ва биз яна муштарийларимиз илтимосига биноан, ушбу мавзуга қайтдик. Биринчи борган жойимиз Мирзо Улуғбек туманидаги бир ярим йилдан бери ёпиқ турган «Гулшан» боғи бўлди. Парк ҳеч қандай шов-шувсиз очилган! Яъни дарвозадаги қулф олиб ташланибди ва яшил ҳудудга ўтиш кунига 24 соат давомида бепул. Шу атрофда турадиган аҳоли вақтни кечиктирмай, болалар билан оналар, ўсмирлар у ерга йўл олишган ҳам. Энди у ерда кечқурунлари турли гуруҳлар тўпланмоқда, дайдилар тунаб қолишяпти, бўш шишалар ва чиқиндилар сочилиб ётибди.

«Яшил ҳудуд»ни, яъни «туманнинг ўпкаси»ни келгусида нималар кутаётганига изоҳ бериши учун парк директори вазифасини бажарувчи Дониёр Жалилов билан боғландик.

- «Гулшан» парки давлат муассасаси бўлиб, бутун пойтахтда бунақалардан фақат иккита, - дейди директор вазифасини бажарувчи. - Ривожлантириш учун катта маблағ талаб қилгани боис узоқ вақт қаровсиз қолди. Аҳолининг фойдаланиши, паркни тозалаб ва тартибга келтириш учун шунчаки ҳеч ким келиб, пул таклиф қилмайди, шу боис бугун биз уни қайта тиклаш ва асл мақсадда фойдаланилиши, яъни яна шаҳарликларнинг ҳордиқ олиш масканига айлантириш борасида қатор лойиҳаларни ишлаб чиқдик. Таклиф этилаётган ташаббуслар орасида - арқон парки ва Марказий Осиё минтақаси учун ноёб ҳисобланган бир нечта аттракционлар бор. Улар фаол дам олишни севувчиларни ўзига жалб қилиш имконини беради. Лойиҳалар республиканинг қатор идораларига, жумладан, Маданият вазирлигига ҳам жўнатилган. Ўзим ҳам унга яқин жойда истиқомат қиламан, шу боис парк ҳудудининг қайта тикланишидан манфаатдорман. Фақат битта нарсани сўраймиз - бизга вақт беринг ва биз, албатта, шаҳар инфратузилмасига оммавий дам олиш ва ҳордиқ чиқариш мумкин бўлган тўлақонли парк майдонини қайтарамиз.

Паркнинг очилиши ҳақида маҳаллий аҳоли Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигидан жавоб олди. Дирекция уни қайта ташкил этиш учун маблағ жалб қилиш бўйича иш олиб бормоқда экан. Бироқ мақолада тасвирланган бошқа муаммолар ҳақида лом-мим дейилмаган. Ва муштарийларга уларни эслатиб ўтамиз: ишламайдиган чойхона, қурилиш чиқиндилари, тошлар билан кўмилиб кетган ва устидан бинолар қурилган «Тўрт ариқ», яқин атрофда болалар боғчасининг йўқлиги, битта ишлайдиган савдо нуқтасига эга бўм-бўш бозор, қурилиши тўхтаб қолган маиший хизмат кўрсатиш уйи, ҳисоб-китоб кассалари, йўллар четида пиёдалар йўлкасининг йўқлиги.

Фуқаролар ўзларини эшитишларига бўлган умидни узишмаяпти, турли идораларга мурожаат қилишда давом этишмоқда. Уларнинг айтишича, кейинги шикоятлар объекти прокуратура назорат органлари бўлади.

Александр Зотов.

«Правда Востока».

«Правда Востока» газетасининг 2019 йил 19 июлдаги 144-сонида «Надежда жителей питает…» сарлавҳаси билан нашр этилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech