15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,4 °C

Туризм
25 Дек  2018 4219

Туристлар хавфсизлиги таъминланади

Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонлар оқимининг тобора катталашаётгани туризм саноатини жадал ривожлантириш, бу йўналишда инфратузилмани йўлга қўйишни тақозо этади. Сайёҳларнинг мазмунли дам олиб, саёҳат қилиши учун зарур шароитлар яратиш ва улар хавфсизлигини таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам ана шу масалага қаратилган. Ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Бухорода вилоят ИИБ қошида Хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бошқарма тузилди. Бугун хорижий тилларни биладиган малакали кадрлар томонидан сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган тарихий объектларда жамоат тартиби таъминланмоқда. Уларнинг хавфсизлигини кафолатланиб, турли қонунбузарликлар ва жиноятлар ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олди олинмоқда. Вилоят марказида 36 та видеокузатув камералари ўрнатилган. Бошқарма ходимлари автотранспорт, шу жумладан, скутерлар билан ҳам таъминланган. «Бухоро ҳудудий темирйўллари тармоғи» УКга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан тўртта сигвей ажратилди. Уларда кўҳна Бухоронинг тор кўчаларида ҳаракатланиш қулай.

2018 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида вилоятга икки миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди. Бошқарма ходимларининг биргаликдаги уйғун ҳаракати сабаб туристларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш, йўқолган буюмларини қайтариш, шунингдек, уларга нисбатан фирибгарлик фактларини бартараф этиш чора-тадбирлар кўрилди.

- Сайёҳлар асосан, у ёки бу меъморий ёдгорлик ёки меҳмонхонага қандай боришни сўрашади, - дейди Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси профилактика инспектори Руслан Акрамов. – Бунда ишимизда хорижий тилларни билиш жуда қўл келади. Маҳкама қошида «Call-марказ» ҳам ташкил этилган. Бухорога ташриф буюрган ҳар бир меҳмон ўзини хавфдан ҳоли сезиши, юқори сиафтли хизматлардан фойдаланиши ва бошқа эҳтиёжларини қондириши лозим. Бизнинг вазифамиз эса буни таъминлашдан иборат.

Карим Абдураҳимов.
«Правда Востока»нинг ўз мухбири.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech