17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Бўш вақтда
22 Июл  2019 2692

«То умрим поёнига қадар қадар унутмагайман...»

Тошкент фавворалари ҳамиша, нафақат, гўзал манзарага эга бўлган, балки одамларни ёз жазирамасидан қутқарадиган микроиқлимни ҳам яратган. Энг биринчи фаввора Тошкент марказида 1890 йилда князь Николай Романовнинг уй-саройида пайдо бўлган. У ҳали ҳам сарой орқасидаги боғда турибди: худди эртаклардаги каби фаввора четларида ўтирган қурбақалар сувга тикилганича ўтирадилар.

Темур Кайсаров олган сурат

Биринчи йирик фаввора эса 1947 йилда Алишер Навоий номидаги ДАКТда қурилган. Саккиз қиррали қора мармар шакл ичида кучли сув оқими ярим очилган пахта чаноғидан отилади.

Тошкент учун сув ҳар доим муқаддас бўлган, у тоза ариқларда жилдираб оққан, ҳовлилар ўртасида қазилган уй ҳовузларини тўлдирган. Уруш йиллари шаҳримизда яшаган Анна Ахматова ёзганди:

...То умрим поёнига қадар қадар унутмагайман,

Дарахтлар остида шодон жилдираган сувнинг садосин...

 Ушбу зилол сувлар ҳамиша пойтахт қиёфасига мос тушган. Бугун уларни шаҳар фавворалари тўлдирди - Тошкентда 60 дан ортиқ катта, кичиклари эса юздан зиёд, фонтанлар мавжуд. Фаввораларнинг кўпчилиги рангли-мусиқали, рақсга тушувчи, уларни томоша қилиш учун бутун шаҳардан одамлар оқиб келади. Баъзиларининг ўзига хос хусусияти мавжуд - худди Мустақиллик майдонидаги каби офис бинолари ёнидаги микроиқлим яратади. Ҳамма жойни фонтанда чўмилаётган ёш болакайларнинг шўх-шодон қийқириғи тутиб кетади.  Тўғри, бундай қилмасликлари керак, ҳатто, огоҳлантирувчи белгилар ҳам ўрнатилган.

Бироқ муаммо мавжуд: Ўзгидрометнинг хулосаларига қаранг - иссиқлик даражаси кўтарилиб бормоқда. Фаввораларга яқин жойда яшовчи бахтли кишилар орасида бўлишни биз ҳам истардик. Лекин баъзи жойларда отилиб туриши ва атрофни салқинлатиши керак бўлган фавворалар йўқ ёки ишламайди.

Масалан, Чилонзор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги фаввора, шунингдек, Матбуотчилар кўчасидаги «Матбуотчилар уйи», Гагарин кўчасидаги «Саёҳат» меҳмонхонаси рўпарасидагилари ва бошқалар ишламаяпти.

Бундан ташқари, болаларни фавворалардан узоқлаштириш учун ўрнига бирор арзирли нарса таклиф қилиш ҳам керак. Айни пайтда шаҳарда барча ҳовузлар пулли ва улар сони ҳам етарли эмас. Парклардаги кўллар пляжи одамларга тўлиб кетган, Миллий паркдаги энг катта ва энг қулай кўл (собиқ Комсомол кўли) реконструкция учун ёпилган ва қачон очилиши ҳам тушунарсиз.

Ғарб давлатларининг айрим шаҳарларида аҳолига ғайриоддий фавворалар таклиф этилади. Сув оқими тўғридан-тўғри пиёдалар ҳудудида ер остидан отилади, яхшигина салқинлаб олиш мумкин! Бугун мамлакатимиз ҳақиқий қурилиш майдонига айланган. Умид қиламизки, ёзги жазирама муаммоси, жумладан, фавворалар ёрдамида ҳам ҳал этилади.

Константин Башлаев.

«Правда Востока»

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech