22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

22 Мая  2019 1194

Айланишда тезликни ошириш

Енгил атлетикачилар келгуси йили Токио (Япония) олимпиядасида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи рейтинг очколари учун курашларга киришиб кетишди. Хўш, енгил атлетикачиларимиздан қайсилари малакавий меъёрларни бажариши мумкин? Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси, ушбу спорт тури бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби раҳбари Андрей Абдувалиев билан суҳбатимиз ана шу саволдан бошланди.

– Миллий терма жамоа таркиби аниқланди, – дейди Андрей Ҳакимович. – Рўйхатда – кунчиқар юртга боришга номзодлар - ўн битта спортчи.

– Лекин 2016 йили Рио-де-Жанейро (Бразилия)да ўтказилган олимпиадада 18 нафар ўзбекистонлик спортчи бўлганини эслайман. Ёки бирор ҳадик борми?

– Эслатиб ўтаман, спортчиларнинг кўпчилиги масофадан чиқиб кетиб, мусобақаларни якунлай олмадилар. Нима қила олишлари мумкинлигини ҳам кўрсата олишмади. Энг яхши натижа – баландликка сакраш секторида Светлана Радзивилники бўлди - еттинчи ўрин, ва ўша натижасни аллақачон аввалги Лондон-2012 (Буюк Британия) Бутунжаҳон форумида ҳам намойиш кўрсатилганди.

Нима учун шундай бўлди?

– Масалага чуқур киришни истамаган бўлардим негаки, мени бир йил олдингина федерация раҳбари этиб сайлашган. Ўтган ишни танқид қилиш муносиб эмас. Лекин менга яхши мерос қолди, деб ҳам айта олмайман. Бундан ташқари, авлодлар алмашинуви даврида тикланиш жуда қийин кечади. Ташкилий жиҳатдан спортимизнинг бу тури тахминан уч йил давомида турғунлик ҳолатида бўлган. Мураббийлар ҳар ким ўз билганича ишлаган, спортчилар ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Биронта янги ном йўқ. Фақат фахрийлар қолган. Масалан, Светлана Радзивил, 2002 йилдан буён фаолият юритмоқда. Ўшанда у Москвада ёшлар ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлганди. Кўп нарсаларни тузатиш, қайта кўриб чиқиш керак бўлди.

Бир неча йил давомида Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси бош котиби бўлгансиз. Нафақат мураббийлик йўлида катта тажриба тўпланган. Ана шу қисқа вақт ичида нималарни амалга ошира олдингиз?

– Спортда эришилган юқори ютуқлар ҳақида гапирсак, қуйидагиларни келтирган бўлардим. Ўтган йили август ойида Жакарта (Индонезия)да бўлиб ўтган Осиё ўйинларида енгил атлетикачиларимиз тўртта медални қўлга киритган бўлса, апрель ойида Доҳа (Қатар)да ўтказилган Осиё чемпионатида уларнинг сони бешта бўлди. Кичик бўлса-да, гўёки ўсиш бордек. Аммо Осиё ўйинларида фақат битта «олтин» бўлса, қитъа биринчилигида улар сони учта бўлди. Надия Дусанова (баландликка сакраш), Экатерина Воронина (кўпкураш) ва Рустам Қурбонов (уч ҳатлаб сакраш)лар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Кўриб турганингиздек, совринлар ўта муҳим бўлди. Терма жамоамиз умумий ҳисобда қирқдан ортиқ Осиё жамоалари орасида бешинчи ўринни эгаллашига имкон берган жуда муҳим кўрсаткич.

Ҳамюртларимиз узоқ вақт давомида бундай натижага эришишмаганди. Ватандошларимиз орасида Қурбонов биринчи марта уч ҳатлаб сакрашда ғолиб бўлди ва Воронина еттикурашда 6196 балл тўплаб, дунё рейтингида (!) етакчига айланди. АҚШ, Ҳиндистон ва хитойлик асосий рақобатчиларини мос равишда 100, 200 ва 300 балл ортда қолдирмоқда. Замонавий кўпкурашда залворли тенглашиш юзага келди. Шу билан бирга Осиё чемпионати бронза медалини қўлга киритган босқон улоқтирувчи Суҳроб Хўжаев ва Светлана Радзивилларга алоҳида умид боғлаяпмиз. Улар Олимпия меъёрларини бажаришга жуда яқин. Ва талаблар ҳам сезиларли даражада ошган: енгил атлетиканинг кўплаб турлари бўйича юқори кўрсаткичларни намойиш этиш талаб этилади.

Терма жамоа етакчиларини эҳтимол, бекорга санаб ўтмадингиз. Бунда бутун эътибор Токиодаги чиқишлар сифатига қаратилади. Демак, улар орасидан олимпияда чемпионлари ҳам чиқиши мумкин?

– Бу йилги Олимпия ўйинларида айнан шуни мақсад қилганмиз. Ишончим комил, иқтидорли йигит-қизларимиздан бирортаси ғолибликни қўлга кирита олади. Терма жамоа асосий таркибидаги жой учун рақобат сезиларли кучайган. Андижон, Самарқанд, Фарғона, Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернатлари мураббийлари ҳам ёшлар билан самарали ишламоқда. Гимнастика ва теннис федерациялари мисолида ихтисослаштирилган Республика болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабини ташкил этишни режалаштирмоқдамиз.

Жаҳонда тан олинган кучли спортчилар билан муносиб рақобатлаша оладиган халқаро тоифадаги спорт усталарини тарбиялаш учун шарт-шароитлар борми? Масалан, 2017 йил охирида фойдаланишга топширилган «Пахтакор» стадионидаги енгил атлетика мажмуаси амалда... эгасиз бўлиб чиқди. Ҳеч ким Марказий Осиёдаги бу ноёб аренани ўз балансига олишга журъат этмади - замонавий комплексни сақлаб туриш қимматга тушади.

– Бу муаммо ҳал қилинди. Энди бу марказ бизнинг федерациямизга тегишли. Барча зарурий ҳужжатлар аллақачон расмийлаштирилган.

Ҳомийлар топилдими?

– Уларга умид қилаётганимиз йўқ. Ўз-ўзини молиялаштириш билан шуғулланамиз. Давлат томонидан тақдим этилган ва минтақада муқобили бўлмаган базани тўғри тасарруф этиш керак. Бизда нафақат ажойиб спорт маркази (югуриш йўлакчалари, сакраш секторлари, улоқтириш ва бошқалар), балки турли даражадаги, жумладан, халқаро мусобақаларни ҳам ташкил этиш имконияти мавжуд. Унинг ўз меҳмонхонаси, озиқ-овқат ва овқатланиш блоки, тикланиш маркази, фитнесс зали бор. Агар Тошкентда йилига қарийб 300 кун қуёшли бўлишини ҳисобга олсак, чет эллик ижарага олувчилардан ҳеч қандай камчилик бўлмайди. Ўз шогирдларини пойтахтда биринчи марта ташкил этилган халқаро ярим марафонга олиб келган Қозоғистон, Япония, Хитой, Гонконг, Жанубий Корея терма жамоалари мураббийлари марказимизга қизиқиш билдирмоқда. Имкониятларимизни кўриб, Тошкентда мунтазам равишда ўқув-машғулот йиғинлари, қўшма мусобақалар ўтказиш ният қилишяпти. Мажмуадан самарали фойдаланишга Осиё федерацияси ҳам кўмак бермоқчи. Спорт ташкилоти раҳбари жаноб Дохлан ана шу базада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон вакилларидан иборат Марказий Осиё ассоциацияси штаб-квартирасини очиш ғоясини маъқуллади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Осиёдаги енгил атлетика таянч нуқаталаридан бири мақомини олади. Ва бу яна нафақат қитъа федерацияси, балки халқаро (IAAF) томонидан молиявий тушумлар, шунингдек, каттагина валюта маблағлари турадиган зарур ускуналар жумладан, компьютер ва турли спорт жиҳозларини етказиб бериш эканини ҳам таъкидламоқчиман. Энди бу ерда хорижий терма жамоаларга тегишли хизмат турларини кўрсатишни йўлга қўйиш лозим. Шунингдек, Олимпия тайёргарлиги марказларига айланган Тошкент вилояти ўртатоғ ҳудудларидаги «Янгиобод» ва «Ширин булоқ» каби республика ўқув-машғулот базаларидан тўла қонли фойдаланиш талаб этилади.

Шу йўл билан уларнинг қарамоқда бўлиш кайфиятига барҳам берилади.

Юқорида халқаро Тошкент ярим марафони ҳақида гапиргансиз. Деярли бир неча ўн йиллар давомида бизда бундай кенг кўламли енгил атлетика мусобақалари ўтказилмади. Хорижий экспертларнинг фикрига кўра, старт логистикаси, пойгани ташкил этиш ва инфратузилмавий таркиб бўйича бу жуда қулай бўлган. Маълумки, исталган улкан шаҳарда ҳам марафон ўтказилавермайди. Мусобақанинг оммавийлиги ҳам таассурот қолдирди. Турли масофалар учун пойгаларда ёши катталар ҳам, ёшлар ҳам иштирок этишди. Хуллас, дебют муваффақиятли бўлди. Кейин-чи? Тошкент югуриш фестивалини қандай тасаввур қиласиз?

- Шуни таъкидлашни истардимки, ўтказган мусобақамиз IAAF реестрига расман киритилган. Бундай халқаро эътироф жуда қимматли. Юқори марра забт этилди ва энди пастга тушиш мумкин эмас. Федерациямиз ҳозирча «Буюк ипак йўли» шартли номи остида қатор ана шу каби мусобақаларни ўтказиш устида ишламоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси кўмагида машҳур сайёҳлик марказлари - Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида ҳам мусобақалар ўтказиш режалаштирилган. Лойиҳа жаҳон енгил атлетика ҳамжамияти томонидан эътироф этилди. Ғояни амалга ошириш, албатта, соғлом турмуш тарзи ва бошқа атлетика турларини оммалаштиришга ёрдам беради. Албатта, мусобақалар сабаб Ватанимизнинг сайёҳлик нуфузи ҳам ошади.

Бугун Ўзбекистонда «спорт маликаси» билан 250 та спорт ареналардаги 7 мингта секция ва клубларда 180 мингдан зиёд киши мунтазам шуғулланмоқда. Ишончим комил, бу миқдор ҳали бир неча мартага ошади…

P/S. Апрель ойида Доҳа (Қатар)да бўлиб ўтган қитъа чемпионати доирасида Осиё атлетика федерацияси конгресси бўлиб ўтди. Андрей Абдувалиев ушбу жамоатчилик спорт ташкилотнинг вице-президенти этиб сайланди, Ўзбекистон Федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳаммедов эса ЕАОФ техник қўмитаси аъзосига айланди. Бу ҳам ўзбек енгил атлетика мактабининг нуфузи ортиб бораётганидан далолат.

Газетамизнинг навбатдаги сони саҳифаланаётганда Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро марафонда ўзбекистонлик Шоҳруҳ Давлатов ва Андрей Петровларнинг иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаганини эшитдик. Шунингдек, ярим марафонда Нурхон Муҳиддинов ва Тамила Қўчқоровалар ҳам худди шундай ўринларни эгаллашган. Агар Петров миллий енгил атлетикамиз фахрийларидан бўлса, таркибнинг қолган қисми юртимизнинг ёш истеъдодларидан ташкил топган. Мутахассисларнинг фикрича, улар Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиб, кўнгилли кутилмаган совға қилишлари ҳам мумкин.  Ёки Андрей Абдувалиевнинг башоратлари амалга ошяптими?

 Маълумот. Андрей Абдувалиев - турли федерациялар раҳбарлари ичида кам сонли амалдаги спортчилардан бири бўлган. Қатор унвонларга эга. Асосий ютуқлари - жаҳон ва 1992 йилда Барселонада (Испания) ўтказилган олимпиада чемпиони. Босқон улоқтириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган. 2004 йилда Афина (Греция) олимпиадаси чемпиони шогирди япониялик Кожи Мурафуши устозини ҳам ортда қолдирди. Кожи энди Олимпиада-2020 нинг спорт директори эканини таъкидлаймиз. Абдувалиев уч ярим йил Хитойда ишлаган. Андрей Ҳакимовичнинг хитойлик шогирдлари энди босқон улоқтириш бўйича қитъа рейтингини бошқармоқда.

Темур Низаев.

«Правда Востока» шарҳловчиси.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech