24 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,1 °C

Анонслар
27 Мая  2019 3009

1 июнда «Humo arena»да байрам дастури бўлиб ўтади

Ташкилотчиларнинг айтишича, унда «Болалик бўлсин!» шоу-дастурини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни болажонлар ва уларнинг ота-оналарини 17:30 дан 21:30 га қадар мажмуа ҳудудида «Marvell» ва «Disney» киностудиялари қаҳрамонлари кутиб олади, жажжилар улар билан нафақат мириқиб ўйнаши, балки махсус мўлжалланган фотоҳудудда суратга тушишлари ҳам мумкин. Бундан ташқари, кичик томошабинларни чўпоёқларда юрувчилар ва масхарабозларнинг чиқишлари кутмоқда.

Байрамнинг ёши катта меҳмонлари ҳам зерикиб қолишмайди. Улар учун шарлардан шакллар ясаш, болалар билан чизиш ва яратишга ўргатадиган интерфаол маҳорат-сабоқлар ҳам тақдим этилади.

Мажмуа ҳудудида батут, тезликни севувчи кичкинтойлар учун автомобилчалар ва велосипедлар ишлайди.

Ажойиб мусиқали ва рақсли трансформерлар шоуси байрамни якунлаб беради.

Тадбир ташкилотчиси «Humo arena» муз мажмуаси маъмурияти.

Байрам дастурига кириш бепул.

Ўхшаш анонслар

2020 йилнинг 5-6 март кунлари пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот лойиҳалар танловини эълон қилади.

Тадбир жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари “Ўзекспомарказ” нинг 1-4 павилонларида бўлиб ўтади. Саноатчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш мақсадида ўтказиладиган ярмаркада Ўзбекистоннинг иқтисод…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech