09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Анонслар
22 Мая  2020 1039

7 хил йўналишдаги онлайн фестиваль

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида тасвирий санъат онлайн фестивали ўтказилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси ва Бадиий кўргазмалар дирекцияси талаба ва ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида ўтказилаётган Биринчи тасвирий ва амалий санъат онлайн фестивалда иштирок этишга таклиф этади.

Фестиваль қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

- Тасвирий санъат – босма тасвирий санъат, графика, монументал тасвирий санъат, театр декорацияси, компьютер графикаси, ҳайкалтарошлик;

- Замонавий декоратив-амалий санъат;

- Замонавий амалий санъат;

- Фотография;

- Контемпорари арт;

- Дизайн (архитектура, меъморчилик, костюм ва бошқалар);

- Санъатшунослик.

Фестивалга ихтисослаштирилган олий ва ўрта-махсус бадиий таълим муассасаларининг талаба ва ўқувчилари, тасвирий ва амалий санъат йўналиши мавжуд коллеж ва олий таълим муассасаларининг талабалари иштирок учун таклиф этилади. Муаллифлар жамоаси лойиҳалари ҳам иштирок этиши мумкин. Фестивалда иштирок этиш бепул.

Хоҳловчилар иштирок учун 2020 йилнинг 1 июнига қадар ариза билан мурожаат қилиш ва ўз ишларини тақдим қилиш лозим.

Тафсилотлар ва алоқа учун маълумотлар билан қуйидаги саҳифа орқали танишинг, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш анонслар

Маълумки, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) билан ҳамкорликда республика олий таълим муассасалари та…

2020 йил 14-15 майда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқти…

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) Марказий Кенгаши олий таълим муассасалари талабалари учун «Энг яхши талаба мақола…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech