16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5 °C

Анонслар
11 Июл  2019 4461

2019 йилнинг 1-3 август кунлари Геотуристик форуми ўтказилади

Форум иштирокчилари диққат марказида Китоб Давлат геологик қўриқхонаси объектларини визуал ўрганиш туради. 1979 йилда асос солинган Китоб қўриқхонаси Ўзбекистоннинг табиат муҳофазасидаги ноёб зоналаридан бири саналади.

Биринчи халқаро тадқиқотларда тақдим этилган илмий маълумотларни ўрганиш натижасида Китоб Давлат геологик қўриқхонаси дунёдаги ягона Эмс яруси қуйи стандарти, дунё океанидан ерда пайдо бўлган илк ёдгорликлардан бири эканлиги маълум бўлди. Олимлар томонидан сувдан қуруқликка чиқиш жойи сифатида илмий жиҳатдан тасдиқланган Мазкур фактларни ҳисобга олган ҳолда Форум ташкилотчилари томонидан янги туристик брендни тарғиб қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқариш таклиф этилган: “Ҳаёт бошланиши.

Ўзбекистон”. Форум доирасида иштирокчиларни Шаҳрисабз бўйлаб ажойиб сафар, шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларига саёҳат кутмоқда. Иккинчи куни Китоб Давлат геологик қўриқхонасига саёҳат, Китоб қўриқхонасидан 3 км. масофада Зинзилбанда жойлашган Эмс ярусига экскурсия қилинади. Экология давлат қўмитаси мутахассисларининг илмий тақдимотлари бўлиб ўтадиган илмий-тадқиқот анжуманлари ташкил этилади. Форум доирасида шунингдек, Китоб кенглик стансиясига ҳам ташриф буюриш режалаштирилган.

Ўхшаш анонслар

Тадбир жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари “Ўзекспомарказ” нинг 1-4 павилонларида бўлиб ўтади. Саноатчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш мақсадида ўтказиладиган ярмаркада Ўзбекистоннинг иқтисод…

Фарғона шаҳрида 2019 йил 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари «Одам савдосига қарши курашиш масалаларини оммавий ахборот воситаларида самарали ёритиш» мавзусида журналистлар учун ўқув семин…

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги 29-31 октябрь кунлари «Ўзекспомарказ» Миллий коъргазма мажмуасида “InnoWeek.uz” Инновацион ғоялар ҳафтасини ўтказишни режалаштирмоқда

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech