08 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Анонслар
13 Мая  2020 1675

Zoom шаклида илмий-амалий анжуман

2020 йил 14-15 майда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий – амалий анжумани онлайн тарзида бўлиб ўтади.

Мазкур анжуман ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий изланиш натижаларини муҳокама этиш, уларни керакли маълумотлар билан таъминлаш, қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммоларини ечишнинг илмий-услубий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда кадрлар тайёрлаш борасида эришилаётган натижаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган.

Анжуманда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш, экология ва атроф муҳит муҳофазаси, гидротехника иншоотлари, сувни кўтариш воситаларини модернизациялаш ҳамда уларни ишончлилиги ва хавфсизлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги ишларини механизациялаш, электрлаштириш ва автоматлаштириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларига математик моделлаштириш усуллари ва ахборот технологияларини жорий этиш, ҳамда сув хўжалигида кадрлар тайёрлаш муаммоларига оид масалаларни муҳокама қилиш асосий вазифа этиб белгиланган.

Бугунги анжуман 11 та илмий йўналишларда олиб борилиши ва уларда жами 300 дан ортиқ тақдимотлар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Институт профессор-ўқитувчилари ёрдами билан талабалар иштирокида тайёрланаётган илмий ишлар сони йилдан – йилга ортиб бораётгани, маълум натижаларга эришилаётгани маълум.

Онлайн тарзда ўтказилаётган конференцияга хорижий университетлар ва ташкилотлар олимлари, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ва мутахассислар таклиф этилган.

Ташкилотчиларнинг табрик сўзлари, қабул қилинган мақолалар рўйхати ва тўлиқ матни, мақолаларнинг презентациялари конференция сайтида батафсил ёритиб борилади.

Мақолалар бўйича саволлар электрон почтага, инглиз тилида юборилади. Барча иштирокчилар ўзаро савол – жавоблар билан фикр алмашишлари мумкин.

ТИҚХММИ матбуот хизмати.

Ўхшаш анонслар

Маълумки, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) билан ҳамкорликда республика олий таълим муассасалари та…

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида тасвирий санъат онлайн фестивали ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) Марказий Кенгаши олий таълим муассасалари талабалари учун «Энг яхши талаба мақола…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech