14 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,4 °C

Анонслар
12 Сен  2019 3609

Октябрь ойида Самарқандда халқаро конференция ўтказилади

Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари Самарканд давлат университетида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсаттан фан арбоби К.Р. Раҳимовнинг 90 йиллигига бағишланган “Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал омиллар” (Food security: national and global challaneges) мавзусида халқаро миқёсидаги илмий-назарий анжуман ўтаазилади.

Конференция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги бўйича тадқиқотлар олиб борувчи халқаро марказ (ICARDA) билан ҳамкорликда ўтказилади.

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:

  1. Озиқ-овқат хавфсизлигининг миллий ва халқаро меъёрлари: овқатланиш ва овқат ҳазм қилишнинг долзарб муаммолари.
  2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати: қайта ишлаш ва озуқаларни биологик қийматини сақлаш масалалари.
  3. Экология ва озиқ-овқат хавфсизлиги.
  4. Саломатлик стратегияси: илмий асосланган овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш.

Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган талаблар:

  • илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзулар бўйича, илмий таҳлилларга таяниб тайёрланган, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши;
  • илмий мақолалар ўзбек, рус, инглиз тилларида ёзилиши мумкин. Ишлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида резюме ҳамда калит сўзларини келтириш йўли билан тақдим этилади;
  • конференция мавзусига мос келмайдиган ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган маърузалар дастурга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди;
  • маъруза матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир;
  • ҳаволалар ҳар бир бетнинг пастида берилади ва матн охирида адабиётлар рўйхат шаклида келтирилади.

Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, бир нусхада расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиб, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, отасининг исмини бош харфлари келтирилиб, фамилияси тўлиқ ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот (иш ёки ўқиш жойи) ва давлат (шаҳар) номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши ва умумий ҳажми 3 бетдан ошмаслиги керак. Мақолалар бир нусха қоғозда ва электрон шаклда 2019 йил 15 сентябрга қадар қуйида келтирилган манзилга тақдим этилади. Тўпламни нашр эттириш харажатларини қоплаш

Манзил: 140104, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15-уй.

Электрон манзил: mirzohid__kuziev@mail.ru,

Мурожаат учун телефонлар: (+998 94) 287-43-26 – Мирзоҳид Қўзиев, (+998 97) 927-75-05 – Баҳриддин Бозоров

Конференция хабарномасини http://samdu.uz/konferensivasamdu сайтидан олиш мумкин.

Маърузаларни чоп эттириш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида муаллифлар мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 25000 сўм миқдорида бадал пули тўлашлари зарур.

Ташкилий қўмита

Ўхшаш анонслар

Маълумки, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) билан ҳамкорликда республика олий таълим муассасалари та…

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида тасвирий санъат онлайн фестивали ўтказилади.

2020 йил 14-15 майда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқти…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech