01 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Анонслар
24 Фев  2020 2010

«Tashkent Law Spring» яна сизни кутади!

2020 йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Форумнинг бош мавзуси «Ҳуқуқ 4.0» деб номланди ҳамда мунозара сессиялари мавзулари асосан Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг ўрнига бағишланади.

Форум тадбирлари қаторидан медиация, арбитраж, адвокатура, корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк, давлат хусусий шериклик, коррупция ва монополияга қарши кураш, ҳуқуқий таълим, фан ва бошқа кўплаб долзарб мавзулар муҳокамалари ўрин олган.  

Тадбирлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Маълумот учун: Илк маротаба «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форуми 2019 йил апрель ойида ташкил этилган. Унда 1 200 нафардан ортиқ ҳуқуқшунос ва бошқа соҳалар мутахассислари, жумладан 40 дан мамлакатдан 250 нафари зиёд хорижий иштирокчилар ташриф буюрган. Форум сессияларида умумий ҳисобда 134  нафар, шундан 100 нафар хорижлик экспертлар маъруза қилган.

Батафсил маълумотларни http://tashkentlawspring.uz сайтидан ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш анонслар

Эрасмус Роттердам университети талабаларга бакалавр ва магистратура дастурларига стипендиялар таклиф этди.

Ўзбекистонда «UZBEK JEWELLERY FAIR-2020» Биринчи халқаро заргарлик кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

17 март куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар" м…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech